Парад Россия армиясида техник ва стратегик муаммолар борлигини кўрсатиб қўйди
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳар кунлик ҳисоботида бир кун олдин Кремль Қизил майдонида бўлиб ўтган Ғалаба парадини таҳлил қилди.
Британия маълумотларига кўра, парад Украинадаги 15 ойдан бери давом этиб келаётган урушда Россия армияси ҳам техник жиҳозлар, ҳам стратегик масалаларда қийинчиликларни бошидан кечираётганини аниқ кўрсатиб берди.
Парадда 8000 дан ортиқ ҳарбий қатнашгани хабар қилинган, бироқ уларнинг аксарияти армия хизматдаги ҳарбийлар эмас, балки ҳарбийлаштирилган ёрдамчи кучлар ва курсантлар бўлган.
Ҳақиқий армия хизматдаги ходимлар Қизил майдон бўйлаб юрган ягона ҳарбий бўлинмалар темир йўл қўшинлари ва ҳарбий полиция бўлган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги мутахассислари ягона эски Т-34 танкининг параддаги иштирокидан ҳайратда қолишган.
«Россия Федерацияси «Украинадаги йўқотишларга қарамай, ўз ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолиши мумкин эди», аммо Кремль мамлакат ичида парадларни ҳарбий амалиётлардан устун қўйилгани учун танқид қилинишидан қўрқади» – дейилади ҳисоботда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter