Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж суди вазирга нисбатан зўрлаш ишини қайтадан кўриб чиқадиган бўлди

Париж суди вазирга нисбатан зўрлаш ишини қайтадан кўриб чиқадиган бўлди

Фото: «РИА Новости»

Париж апелляция суди зўрлашда айбланаётган Франция давлат хизмати ва давлат бюджети вазири Жеральд Дарманенга қарши тергов ҳаракатларини давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берди.

2019 йил ноябрда кассация суди Париж апелляция суди тергов палатасини 2018 йилда Дарманенга қарши ишнинг ёпилиш қонунийлигини қайтадан кўриб чиқишга қарор қилди.

Француз вазирига қарши шикоят 2017 йилда Софи Паттерсон-Спатц томонидан берилган бўлиб, уни 2009 йилда зўрлаганликда, ишончини суиистеъмол қилганликда айблаган. Париж суди 2018 йил 16 август куни жиноят таркибининг йўқлиги тўғрисида қарор чиқарган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг