Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон Эронга ҳужум тафсилотларини очиқлади

Пентагон Эронга ҳужум тафсилотларини очиқлади

22 июнга ўтар кечаси Қўшма Штатлар Эроннинг учта – Фордо, Натанз ва Исфахондаги ядровий объектларига зарба берди.

Пентагон раҳбари Пит Хегсет Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш тафсилотларини ошкор қилди ва ўтказилган ҳарбий амалиётнинг диаграммасини кўрсатди.

Эрон ҳудудидаги ядровий иншоотларни йўқ қилиш операцияси «Ярим тун болғаси» деб номланган.

Пентагон брифинг доирасида эълон қилган «Ярим тун болғаси» операцияси батафсил тасвирланган график диаграмма. АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Пентагон раҳбари тақдим қилган маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-2A Spirit бомбардимончи самолётлари Миссури штатидаги Уайтмен ҳарбий базасидан ҳавога кўтарилиб, қирувчи ва танкер самолётлари ҳамроҳлигида Европа ва Яқин Шарқ бўйлаб шарққа учиб кетган.

Хегсетнинг сўзларига кўра, бу 2001 йилдан буён кузатилган энг узун миссия бўлган ва бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари биринчи марта GBU-57 бункер тешувчи бомбасидан фойдаланган.

Ҳаво ҳужумларидан сўнг Фордо, сунъий йўлдош тасвиридаги ер ости мажмуасининг умумий кўриниши, 2025 йил 22 июнь. Сунъий йўлдош тасвири. Maxar Technologies

Ўз навбатида, штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси раиси генерал Ден Кейн мазкур амалиётга ёқилғи қуйиш ва ҳимояловчи-қирувчи самолётлар билан биргаликда жами 125 дан ортиқ самолёт жалб қилинганини маълум қилди.

Операция давомида АҚШ ҳарбийлари тахминан 75 та аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланган.

Фордо объектига ҳар бирининг оғирлиги 13 тоннадан ортиқ бўлган 12-14 та GBU 57 ҳаводан учириладиган бункер тешувчи бомбалари ташланган. Натанз ва Исфахонга эса 30 га яқин сув ости кемасидан учирилган Tomahawk ракеталари ишлатилган.

Ҳаво ҳужумларидан кейин Фордо яқинидаги тизмадаги кратерлар ва зарарларнинг яқиндан сурати, 2025 йил, 22 июнь. Сунъий йўлдошдан олинган сурат. Maxar Technologies

«Эроннинг учта ядровий объектига ҳаво зарбасини бериш учун генерал Эрик Курилла қўмондонлиги остида АҚШ Марказий қўмондонлиги «Ярим тун болғаси» операциясини амалга оширди. Бунда мураккаб тактикалар – алдамчи маневрлар, қирувчи самолётлар ҳимояси ва ҳавода ёнилғи қуйиш кабилар қўлланилди.

Бу АҚШ армияси томонидан амалга оширилган мураккаб ва хавф эҳтимоли юқори бўлган миссия эди», - деди Кейн.

Унинг сўзларига кўра, бу фақат бир неча киши биладиган «юқори даражадаги миссия» бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг