Пентагоннинг энг ёш ва кекса собиқ раҳбари вафот этди
АҚШ собиқ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд 89 ёшида вафот этди, хабар берди «Euronews».
Рамсфелд икки марта Пентагонга раҳбарлик қилган: 70-йиллар ўрталарида — Жералд Форд даврида ҳамда 2000-йиллар биринчи ярмида — Жорж Буш (кичик) президентлик қилган пайтда. Эътиборлиси, илк маротабасида энг ёш, иккинчисида энг кекса мудофаа вазири сифатида АҚШ тарихида қолган. 1988 йилда АҚШ президентлиги учун сайловда қатнашган, аммо омад ундан юз ўгирган.
2000-йиллардаги фаолияти кўпроқ эсда қолган: терроризмга қарши глобал кураш ашаддий тарафдорларидан бўлган, Ироқ ва Афғонистон кампанияларини режалаштиришда асосий шахслардан саналган. Бушнинг қўллаб-қувватловига қарамай, Рамсфелд 2006 йил 74 ёшида истеъфога чиққан.
70-йиллардан йирик бизнес билан муваффақиятли шуғулланиб келган Рамсфелд истеъфога чиққанидан сўнг хотиралар ёзиш билан шуғулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter