Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польша ва Литва Россия атом энергетикасига қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилди

Польша ва Литва Россия атом энергетикасига қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилди

Польша ва Литва Россия атом энергетикасига чекловларни Европа Иттифоқи санкцияларининг ўнинчи пакетига киритишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ушбу мамлакатлардаги дипломатик манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Россияга қарши энг қаттиқ позициялар билан чиқиш қилаётган Литва ва Польша каби давлатлар янги санкциялар пакетига Россия ядровий сектори ҳамда Россия олмослари билан савдоларни чеклашни киритишга уринмоқда.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, Варшава ва Вильнюс яна бир қанча кредит ташкилотларини SWIFT тизимидан узиб, Россия ОАВ ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтиришни ҳам таклиф қилмоқда.

Агентлик манбаларидан бирининг таъкидлашича, «янги санкциялар учун Европа Иттифоқида якдил қарорга келиш тобора қийинлашмоқда».

Шунингдек, янги пакетда Белорусга қарши санкциялар ҳам кўзда тутилгани маълум бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг