Прага марказида отишма: 15 киши ҳалок бўлди
Прага марказидаги Карловий университетида юз берган отишмада 15 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда iDnes.cz портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, тўққиз киши оғир жароҳат олган, қолганлари ўртача ёки енгил жабрланган.
Aввалроқ, Чехия полицияси Прага марказидаги Карловий университетининг санъат факултети ҳудудида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берганди. Маълум бўлишича, ҳужумчи оптикаси бўлган узун найзали қуролни олиб юрган. Бироз вақт ўтгач, Чехия полицияси отишма содир этган шахс йўқ қилинганини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter