Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон президенти таътилда тутган балиғини болалар уйига совға қилди

Туркманистон президенти таътилда тутган балиғини болалар уйига совға қилди

Фото: «Ru.reporter.kg»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътил пайтида балиқ овида тутган ўлжасини болалар уйига юборди, дея хабар берди рус тилида чоп этилувчи «Нейтральный Туркменистан» ҳукумат газетаси.

«Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни мамлакатдаги энг гўзал кўллардан бирида ўтказиб, балиқ ови билан шуғулланди», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари янги тутган балиғини Ашхободдаги болалар уйига совға қилди. Газетанинг ёзишича, болалар президентга миннатдорчилик билдиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг