Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин БМТ бош котибини 26 апрель куни Москвада қабул қилади

Путин БМТ бош котибини 26 апрель куни Москвада қабул қилади

Фото: «Профиль»

Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Москвада 26 апрель куни қабул қилишга розилик берди, бу ҳақда РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

БМТ бош котиби Москва ва Киевга келмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.

Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путиндан Москвада, Украина президенти Владимир Зеленскийдан Киевда қабул қилишни сўраганди.

Бош котиб Москва ва Киевда ўт очишни тўхтатиш ва Украинада тинчлик ўрнатиш борасидаги қадамларни тезлатиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низоми асосида халқаро ташқи иқтисодий муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг