Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин нега мудофаа вазирини алмаштирганига изоҳ берди

Путин нега мудофаа вазирини алмаштирганига изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин нима сабабдан мудофаа вазирини алмаштирганини маълум қилди. 

Путин Андрей Белоусовнинг Мудофаа вазирлиги раҳбари этиб тайинланишини мудофаа ва хавфсизлик учун сарфланган маблағнинг кўпайиши билан изоҳлади.

Мудофаа вазирлигига ажратилаётган маблағларни самарали бошқаришимиз шарт, дея таъкидлаган Россия раҳбари.

Лекин айрим ОАВ таҳлилчилари Путиннинг қарорини бошқача талқин қилгандилар. Уларнинг айтишича, Россия узоқ урушга тайёргарлик кўрмоқда, иқтисодиётни ҳарбий релсга ўтказиш ниятида. Андрей Белоусов эса аввал армия тизимида ишламаган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ишдан олинганди. У Хавфсизлик кенгаши котиблигига тайинланди. Шойгу вазирликни 2012 йилдан буён узлуксиз бошқариб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг