Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Путин қотил... ва у жавоб беради»: матбуот котиби Байденнинг кескин сўзларини изоҳламади

«Путин қотил... ва у жавоб беради»: матбуот котиби Байденнинг кескин сўзларини изоҳламади

Оқ уй матбуот котиби Жейн Псаки АҚШ президенти Жо Байденнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин ҳақида айтган сўзларида «метафора» ёки йўқлигига аниқлик киритишдан бош тортган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Аввалроқ Байден оммавий ахборот воситаларида россиялик ҳамкасбини «қотил» деб биладими ёки йўқми деган саволга жавоб берар экан, «албатта у қотил» деб жавоб берган эди.

«Менда ҳеч қандай қўшимча изоҳ йўқ», деган Псаки брифингда Байденнинг сўзлари ҳам «метафора» ёки тўғридан-тўғри маъно англатадими деган саволга.

Эслатиб ўтамиз, Байден Путин агар Америка сайловларига аралашган бўлса «жавоб бериши»ни таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг