Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Россия Беларусга биринчи тактик ядро қуролини етказиб берганини тасдиқлади

Путин Россия Беларусга биринчи тактик ядро қуролини етказиб берганини тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин жума куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россиянинг биринчи ядро каллаклари Беларусга етказилганини айтди.

«Биз тактик қуролларнинг бир қисмини Беларус ҳудудига олиб борамиз. Биринчи ядро зарядлари аллақачон Беларус ҳудудига етказилган. Бу ишни ёз охиригача якунлаймиз. Бу жиловлаш элементи», – деди Путин.

Шунингдек, у Россияда ҳали ядро қуролидан фойдаланиш зарурати йўқлигини, бироқ Россия уларнинг сонини камайтирмаслигини айтди.

«Ядро қуроллари бизнинг хавфсизлигимиз ва Россия давлатининг мавжудлигини таъминлаш учун яратилган. Бизда, биринчидан, уни ишлатишга эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, бу мавзу бўйича фикр юритишнинг ўзи аллақачон қуролдан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имкониятини пасайтиради. Бизда бундай қуроллар НАТО мамлакатларига қараганда кўпроқ. Улар бу ҳақда билишади ва ҳар доим бизни ядро қуролларини қисқартириш бўйича музокара бошлашга ундайдилар», – деган Россия президенти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг