Қатар амири фаластинликларга 480 миллион долларлик ёрдам ажратди

Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Тани Ғазо сектори ҳамда Иордан дарёси Ғарбий қирғоғида яшовчи фаластинликларга 480 миллион долларлик кўмак пули ажратди.
— Фаластин ва Қатар халқларини битта тил, битта дин бирлаштириб туради. Исроил босқинидан кейин халқаро кўмак анча узилиб қолган Фаластин ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож, — дейилади Қатар ҳукумати баёнотида.
Қатар фаластинликларга, айниқса, Ғазо секторига мунтазам ёрдам бериб келади.
Эслатиб ўтамиз, яқин икки кунда ўзаро отишмалар сабабли тўрт нафар исроиллик, 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу 2014 йил ёзидан бери энг қонли тўқнашув бўлди. Ўтган тунда томонлар зарба беришни тўхтатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter