Қирғиз паспорти билан Сурияга кетишни режалаштирган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг халқаро террористик ташкилотларга қарши курашиш бўйича ўтказган тезкор-қидирув тадбирида Ўзбекистон фуқароси Х.А. қўлга олинди. У «Ислом давлати» террор ташкилоти эмиссарлари кўмагида Қирғизистон паспортини сотиб олиб, кейин Сурияга кетишни ва террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.
Расмий хабарга кўра, Х.А. ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида. Шунингдек, мазкур фуқаро халқаро террористик ташкилотларга аъзоликда гумонланиб Ўзбекистонда ҳам қидирувда бўлган.
Ҳозирда мазкур фактга алоқадор шахсларни аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-қидирув тадбирлари олиб