Қирғизистон энергетика вазирига қарши иккита жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистон бош прокуратураси мамлакат энергетика вазири Доскул Бекмурзаевга қарши иккита жиноий иш қўзғади.
Бекмурзаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланяпти.
Биринчи айблов: Энергетика вазири 2021-2022 йилларда давлат бюджети ҳисобидан ходимларини БАА, Туркия, Россия ва Ўзбекистонга хизмат сафарига юборган, оқибатда давлатга моддий зарар етказилган. Гап шундаки, уларнинг мутахассислиги энергетика соҳасига дахлдор бўлмаган.
Иккинчи айблов: Бекмурзаев вақтинча «Электр станциялари» ОАЖ фойдаланувида бўлган «Иссиқ калитлар» соғломлаштириш мажмуасини таъмирлашга 15 миллион сомдан ортиқ ($180 минг) йўналтириб, зарар етказган.
Tazabek нашри изоҳ сўраб боғланганида, Бекмурзаев «осма олаётганини» айтиб, қўнғироқни ўчирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter