Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда Коррупцияга қарши курашувчи ташкилот раҳбари пора билан ушланди (видео)

Қирғизистонда Коррупцияга қарши курашувчи ташкилот раҳбари пора билан ушланди (видео)

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Коррупцияга қарши халқ ҳаракати» жамоат бирлашмаси директорини пора олаётган вақтида жиноят устида ушлади. Бу ҳақда Қўмита матбуот маркази хабар берган.

Қайд этилишича, мазкур уюшма раҳбари Алмазбек Канқулиев бўлиб, у маҳаллий қишлоқларнинг бири раҳбаридан унинг молиявий фаолиятини текширишни тўхтатиш эвазига пул ундирмоқчи бўлган.

Алмазбек Канқулиев ўз мақомидан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги алоқа ниқоби остида вақти-вақти билан давлат муассасалари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан бюджет маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги ҳамда бошқа манфаатдор маълумотларни сўраб турган. У ўз сўровларини бажаришдан бош тортган ташкилот ва идораларни текширув ўтказиш билан қўрқитиб, прокуратура ва Ҳисоб палатасига аризалар киритиш орқали тизимли равишда пул ундириб келган.

Бундан ташқари, Канқулиев пудратчиларга ҳамкорликни таклиф қилиб, тендерларда ижобий қарор қабул қилишни ваъда қилган ва бунинг учун эълон қилинган тендер суммасининг 10 фоизини талаб қилган. Рад этилган тақдирда, уларнинг ташкилотида аудит ўтказишга ҳаракат қилиш билан таҳдид қилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон ЖКнинг 208-моддаси (Пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Алмазбек Канқулиевга нисбатан эса қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг