Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролнинг аҳволи қандай?

Қиролнинг аҳволи қандай?

Фото: Instagram.com/theroyalfamily

Буюк Британия қироли Чарлз III саратон хасталиги билан қандай курашаётгани ҳақида PA Media агентлиги қирол саройидаги манбаларига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, саратонни даволашда ўзгаришлар ижобий.

«Гарчи даволаниш жуда яхши кетаётган бўлса ҳам, саломатликка эътибор биринчи рақамли бўлиши шарт», — дейилади хабарда.

Огоҳлантиришда жон бор, негаки, 75 ёшли қирол касаллиги бошланган пайтдан буён зиммасидаги вазифаларни ортиғи билан адо этиб, ҳали кўп нарсага қодирлигини кўрсатишни истаб келади.

Она қиролича Елизавета II вафотидан сўнг, қирол Чарлз тахтга ўтирганининг бир йиллиги муносабати билан, 8 сентябрда черковга бориб, кунни тоат-ибодатда ўтказмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг