Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 18 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 40 фоиздан кўпроққа ошган – ЖССТ

2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 18 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 40 фоиздан кўпроққа ошган – ЖССТ

Эмлаш қамрови камайгани сабабли бутун дунё бўйлаб қизамиқ билан касалланганлар ва ундан ўлимлар сони ортиб бормоқда, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳисоботида.

2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 2021 йилга нисбатан 18 фоизга, ўлим даражаси 43 фоизга ошган. Умуман олганда, дунё бўйлаб касалланганлар сони 9 миллион кишига, вафот этганлар сони эса 136 минг кишига етган, дея баҳоланмоқда, уларнинг аксарияти болалардир, дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот муаллифларига кўра, касалликнинг кенг кўламда тарқалиши ва авж олиши 2022 йилда 37 та давлатда кузатилган, ундан олдинги йилда эса рақамлар 22 тани ташкил этган.

«Қизамиқ эпидемияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши ҳайратланарли, аммо, афсуски, сўнгги йилларда биз кузатаётган эмлаш даражасининг пасайишини ҳисобга олсак, кутилмаган ҳолат эмас», — деди Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг глобал эмлаш бўлими директори Жон Вертефей.

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, қизамиққа қарши икки дозали вакцина ёрдамида унинг олдини олиш мумкин. 2022 йилда вакцинанинг биринчи дозаси билан глобал қамраб олиш 83 фоизни ташкил этган, бу аҳолини эпидемиялардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган 95 фоиздан анча кам.

«Энг кам эмлаш кўрсаткичлари 66 фоиз бўлиб, қизамиқдан ўлим хавфи юқори бўлган кам даромадли мамлакатларда қайд этилишда давом этмоқда. Бу мамлакатларда эмлаш кўрсаткичлари пандемия даврида пасайганидан кейин қайта кўтарилмади», — дейилади ҳисоботда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг