Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда бош вазир Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди

Кобулда бош вазир Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди

Иллюстратив фото.

Кобулда Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла ва бошқа сиёсатчилар иштирок этган тадбирда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда TOLOnews нaшри хабар берди.

Улар Ҳизб-э Ваҳдат партияси раҳбари Абдул Али Мазарийнинг вафоти муносабати билан уюштирилган жума тадбирига йиғилган бўлган. 

Ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимийнинг айтишича, воқеа оқибатида камида 18 киши жароҳат олган. Асосий ҳужум ҳукумат раҳбари Бош вазир Абдулла Абдуллага қаратилган бўлган.

Вазир Абдулла Абдулладан ташқари собиқ президент Ҳамид Карзай, Муҳаммад Карим Халили, Бош  Муҳаммад Мохакик ва бошқа бир қатор сиёсатчилар ҳам тадбирда иштирок этишаётган бўлган.

Жангарилар ушбу ҳудудда қурилаётган бинодан ҳужум қилишган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Толибон ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг