Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қодировнинг 18 ёшли ўғли вазир бўлди ва орден билан тақдирланди

Қодировнинг 18 ёшли ўғли вазир бўлди ва орден билан тақдирланди

18 ёшли Ахмат Қодиров Чеченистон ёшлар ишлари вазири бўлди ва республиканинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди, деди мамлакат парламенти спикери Даудов.

Даудовнинг қайд этишича, бунгача кичик Қодиров «Биринчи ҳаракат» болалар ва ёшлар ҳаракатининг Чеченистондаги ҳудудий бўлими кенгаши раиси, шунингдек, республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.  У охирги лавозимга ўтган йилнинг ноябрь ойида тайинланган эди.

2023 йилнинг ноябрида Ахмат Қодиров ва унинг укалари Адам ва Эли Чеченистон парламентининг энг юқори орденларини олишди.

Республика раҳбарининг бошқа фарзандлари ҳам раҳбарлик лавозимларида ишламоқда: унинг қизи Хадижат Қодирова февраль ойида Чеченистон маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди, яна бир қизи Айшат эса Бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.

16 ёшли Адам Қодиров эса Россия Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи Шайх Мансур батальони куратори ҳисобланади ва у «Чеченистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг