Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшни мамлакат аҳолиси сони 10 миллионга етди

Қўшни мамлакат аҳолиси сони 10 миллионга етди

Қўшни Тожикистон аҳолиси сони 10 миллионга етди.

«Ховар» ахборот агентлиги қайд этишича, Тожикистон пойтахтининг Душанбе шаҳрида туғилган бола мамлакатнинг 10 миллионинчи фуқаросига айланган. Қайд этилишича, болага Фирдавс деб исм қўйилган. Отаси меҳнат муҳожири, онаси уй бекаси.

Таъкидланишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе мери Рустам Эмомали ушбу оилага уч хонали хонадон калитларини топширишган.

Маълумот учун, Тожикистон аҳолиси 1991 йил бошида қарийб 5,3 миллион кишини ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг