«Қўшниларимиз хавотирланмасин» — толибонлардан илк матбуот анжумани

«Толибон» ҳаракати Кобулни ишғол этганидан бери кеча, 17 август куни биринчи марта матбуот анжумани ўтказди.
«Биз Aмерика ва унга иттифоқдош кучлар билан ишлаган таржимон ва бошқа мутахассисларнинг хавфсизлигини таъминлаймиз. Aёлларнинг ҳуқуқлари ислом доирасида тўла кафолатланади», деди толибон вакили.
Уларнинг айтишича, толибонга қарши курашган аскарларга ҳам, аввалги ҳукумат учун ишлаган ходимларга ҳам тўлиқ амнистия эълон қилинади.
«Бизнинг ҳудудимиздан туриб ҳеч кимга ва ҳеч бир давлатга қарши хуруж ва террор амалиёти амалга оширилмайди. Қўшниларимиз ҳам биздан хавотир олмасин. Хусусий матбуот мустақиллиги таъминланади, фақат улар «миллий қадриятлар»га қарши ишламаслиги керак», дейилади матбуот анжуманида.
Толибон вакилига кўра, тез орада ҳукумат тузилади.
Толибонларнинг афғон ҳукуматини қандай ишғол қилгани ҳақидаги воқеалар хроникаси бу ерда батафсил берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter