Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

Бугун, 5 февраль куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Фармон матнида президент Қозоғистон ҳукуматининг истеъфосини қабул қилишга қарор қилгани қайд этилган.

«Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг вазифалари вақтинча Роман Василевич Скляр зиммасига юклансин», — дейилади ҳужжатда.

Фармонда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари «ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этиши»га белгиланган.

Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг