Қозоғистонда даҳшатли совуқ: автомагистралларда 2,5 минг автомобил қолиб кетди
Қозоғистонда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан 16 та вилоятдаги республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 100 та участкасида ҳаракатланиш чеклови жорий этилди, хабар бермоқда Zakon.kz.
«Қазавтожол»нинг маълум қилишича, айни дамда республика йўлларида қор, шамол, бўрон кузатилмоқда, кўриш имконияти чекланган, ўз-ўзидан қор кўчкиси хавфи, йўллар музлаб, ҳаво ҳарорати кескин пасаймоқда.
Республика аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг бутун тармоғи бўйича чеклов 13261 км.ни ташкил этган. Йўлларда 2489 та транспорт воситалари қолиб кетган (2452 юк, 35 йўловчи, 2 жамоат).
16 февраль куни Қозоғистоннинг 13 вилоятида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Республиканинг аксарият ҳудудларида совуқ -36 даражагача тушиши, қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter