Қозоғистонга ақл ўргатган россиялик журналистга чора кўрилди

Россиялик журналист, ТНТ телеканали директори Тина Канделакининг Қозоғистонга кириши тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.
«Зарур ҳолларда албатта тегишли чоралар кўрилади... Эҳтимол, у Қозоғистонга келмоқчи эмасдир, аммо келса (мамлакатимизга) киритилмайди», – деган расмий мулозим.
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда темир йўл станцияларининг русча номи қозоқчага ўзгартирилишидан норози бўлган Т.Канделаки мамлакатда рус тилини сиқиб чиқаришга уриниш бўлаётганини иддао қилган эди.
Табиийки, россиялик журналистнинг ақл ўргатиши ва мамлакат ички ишларига аралашиши Қозоғистон жамоатчилигининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Аммо шунда ҳам ақлини йиғмаган журналист қозоғистонликларни манқуртга ўхшатди.
Расмий Остона Кремль пропагандачиларнинг ахборий хуружларига кескин жавоб қайтариб келмоқда. Масалан, 2022 йилда Қозоғистон шаънига ножўя гаплар айтган бошқа бир россиялик журналист Тигран Кеосаян ҳам исталмаган шахслар рўйхатига тиркалган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter