Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров 24 ёшли қизига катта лавозим берди

Рамзан Қодиров 24 ёшли қизига катта лавозим берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодирова бош вазирнинг ижтимоий блок бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Чеченистон раҳбарининг қайд этишича, қизини ушбу лавозимга тайинлаш таклифи республика ҳукумати раиси Муслим Хучиев томонидан илгари сурилган.

«Мен Муслим Хучиев таклифини маъқулладим. Айшат Қодирова Маданият вазирлигининг ҳудудий фаолиятини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган ва катта иш тажрибасини тўплаган», — деган Рамзан Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Айшат Қодирова 2021 йил октябридан Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг