Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду ҳаммадан ўзиб кетди

Роналду ҳаммадан ўзиб кетди

Фото: Trend.az

Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг «Ал-Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Sportico.портали томонидан эълон қилинган йиллик рейтингга кўра, 2023 йилда энг кўп маош олган спортчига айланди.

Роналду ўтган йили 275 миллион доллар ишлаб топган бўлса, шундан 215 миллиони маош ва мукофот пулларидан, 60 миллион доллари эса турли ҳомийлик шартномаларидан тушган. Рейтингда иккинчи ўринни испаниялик гольфчи Жон Рам (203 миллион доллар), учинчи ўринни аргентиналик футболчи Лионел Месси (130 миллион доллар) эгаллади.

Роналду 2022 йилда 115 миллион доллар даромад билан учинчи ўринни эгаллаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг