Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси зилзила қурбонлари учун бошпанага айлантирилди

Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси зилзила қурбонлари учун бошпанага айлантирилди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси мамлакатда содир бўлган ер силкиниши натижасида бош панасиз қолган инсонларни текинга қабул қилади.

Маълумотларга кўра, 38 ёшли футболчининг Марокашда жойлашган меҳмонхонаси тўрт юлдузга эга. Меҳмонхонада зилзила оқибатида жабр кўрганларга озиқ-овқат, туриш учун бошпана берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 сентябрь куни (Тошкент вақти билан соат 03.12) да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли ер силкиниши рўй берган эди.

Марокаш ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2012 кишига, яраланганлар эса 2059 нафарга етганини маълум қилди.

Юз берган зилзила мамлакатда сўнгги 60 йил ичида содир бўлган зилзилалар ичида энг кучлиси бўлди. Фожиа муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг