Россия арзон нархларда Афғонистонга газ, ёнилғи ва озиқ-овқат етказиб беради

Нуриддин Азизий.
Россия Афғонистоннинг «Толибон» ҳукуматига газ, ёнилғи ва озиқ-овқат етказиб беради. Афғонистоннинг савдо ва саноат вазири Ҳожи Нуриддин Азизий бу ҳақда Reutersга маълум қилди.
Битим доирасида Россия Афғонистонни йилига 1 млн тонна атрофида бензин, 1 млн тонна дизел ёнилғиси, 500 минг тонна сиқилган углеводород гази ва 2 млн тонна буғдой билан таъминлайди.
Азизий руслар билан тузилган шартномалар қийматини очиқламади, бироқ Россия жаҳондаги ўртача хом ашё нархларига нисбатан пастроқ нарх қўйганини айтди.
Маълумот учун: «Толибон» Россия томонидан террорчи ва тақиқланган ташкилот деб тан олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter