Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Украина музокараларининг иккинчи раунди тугади

Россия ва Украина музокараларининг иккинчи раунди тугади

Фото: RT

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди ниҳоясига етди.

Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Погребняк ўртага ташланган барча масалалар бўйича музокаралар яқин кунларда (7 мартдан сўнг) яна давом эттирилиши мумкинлигини таъкидлади.

У ҳозирча Украина музокараларда кўзлаган мақсадига эришмаганини айтди, муҳокамаларнинг учинчи раунди яна Беларусда бўлиб ўтиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи раунд музокараларидан сўнг Россия ва Украина инсонпарварлик йўлакларини очишга келишиб олганди. Ундан асосан Россия ҳарбийларни киритган ҳудудлардан Украинанинг тинч аҳолисини кўчиришда фойдаланилади.

Қолаверса, томонлар бугунги музокараларда тинч аҳоли ва инсонпарварлик ёрдамлари ўтувчи йўналишларда ўт очишни вақтинча тўхтатиб туриш имкониятларини ҳам муҳокама қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг