Россияда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди
Россияга маймун чечаги касаллиги кириб келди. У Европадан қайтган йигитда тасдиқланди.
«Касаллик Европа сафаридан қайтган ва характерли тошма билан тиббий муассасага мурожаат қилган ёш йигитда аниқланган», — дейилади Роспотребнадзор агентлиги хабарида.
Шунингдек, касаллик енгил шаклда экани ва беморнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқлиги аниқланган. У яккалаш тартибига олинган.
Таъкидланишича, «инфекциянинг янада тарқалиши эҳтимоли олди олинган».
Агентлик, шунингдек, мамлакатда маймун чечагини аниқлаш учун етарли реагентлар тўплами мавжудлигини қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter