Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда Путинга рақиб топилди

Россияда Путинга рақиб топилди

Россия либерал-демократик партияси раҳбари, зиддиятли сиёсатчи Владимир Жириновскийнинг вориси Леонид Слуцкий 2024 йилги президентлик сайловларида номзодлардан бири сифатида иштирок этади.

Бугун Москвада партия қурултойи бўлиб ўтди, унда делегатлар ўз етакчиси Леонид Слуцкий номзодини президентлик лавозимига кўрсатишга қарор қилди. Қурултойда бошқа номзодлар кўриб чиқилмади, деб ёзади «Ведомости» газетаси.

Слуцкий номзодини Хабаровск ўлкаси губернатори Михаил Дегтярев кўрсатди, шунингдек, ўтган йил охирида ўз ватанига айирбошлаш доирасида қайтиб келган, АҚШда қурол-яроғ савдосида айбланган россиялик собиқ маҳкум Виктор Бут томонидан қўллаб-қувватланди.  Ўшандан бери у партияга қўшилишга ва ушбу партиядан Уляновск вилояти қонун чиқарувчи ассамблеясига депутат бўлишга муваффақ бўлди.

Леонид Слуцкий Давлат Думаси депутати ва халқаро ишлар қўмитаси раҳбари саналади. У партия бошқарувини ўтган йили, Владимир Жириновский вафотидан кўп ўтмай қўлга олганди. Жириновскийнинг ўзи кўп марта президентликка номзодини қўйган. 2018 йилги охирги сайловларда у тахминан 5,6 фоиз овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтадиган сайловларда амалдаги президент Владимир Путин ҳам иштирок этади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг