Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда салкам 3 тонна носвой қўлга тушди

Россияда салкам 3 тонна носвой қўлга тушди

Фото: «Vesti»

Полиция ходимлари Калининград вилоятида носвой ноқонуний савдосига қарши амалиёт чоғида 192 қути, жами 2,8 тоннадан кўпроқ носвой моддасини мусодара қилди, деб хабар берди ТАСС.

Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё республикаларидан бирининг фуқароси Москвадаги танишлари орқали носнинг йирик партиясига буюртма берган. Сўнгра юк Санкт-Петербургга, у ердан паром воситасида Калининградга етказилган. Буюртмачи носни озиқ-овқат бозорларида кўтарасига ва чаканасига пуллашни режалаштирган. Ҳозирда у ушланган.

Полицияда эркакка нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича протокол тузилган. Унга қўйилаётган айблов моддаси санкциясида 15 мингдан 20 минг рублгача маъмурий жаримага тортиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг