Россияда турк сериаллари намойишини тўхтатиш талаб қилинди

«Ветераны России» («Россия фахрийлари») жамоатчилик ҳаракати Роскомнадзор, Давлат думаси ва маданият вазирлигига мурожаат қилиб, Россияда турк сериаллари намойишини тўхтатишни сўради.
Жамоат фаолларининг фикрича, турк сериаллари россиялик аёллар тасаввурида ҳақиқий ҳаётдан узоқ эркак сиймосини шакллантириб, мамлакатда оила институтига ва демография ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Бунақа сериалларга муккасидан кетган аёлларда ўзимизнинг эркакларга паст назар билан қараш шаклланмоқда», — деди ҳаракат етакчиси Илдар Резяпов.
Фахрийларнинг кузатувларига кўра, рус сериалларида эркаклар кўпинча пиёниста, зўравон ёки омадсизлар қиёфасида тасвирланади. Аёллар эса ҳаёт йўлларида ўзлари ҳақида қайғурадиган, тарбия кўрган чет эллик дуч келишини кутиб яшашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter