Россияга ҳамкор давлат Украинага қурол етказиб бергани маълум бўлди
Financial Times нашрининг ёзишича, 2022 йилдан бери Сербия Украинага воситачи давлатлар орқали 800 миллион евролик артиллерия снарядларини экспорт қилган.
Сербия Россиянинг Украинага бостириб киришини оғзаки қоралади, бироқ Ғарб санкцияларига қўшилишни рад этди. Баъзида серб сиёсатчиларининг баёнотлари россияпараст сифатида қабул қилинади; Бундан ташқари, серб жамиятида кўп одамлар Россияга ҳамдардлик билан ва Ғарбга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
Сербия на Россияга, на Украинага бевосита қурол етказиб бермади. Бироқ, Financial Times ёзганидек, у Украинани фаол қўллаб-қувватлаётган Ғарб мамлакатларига артиллерия снарядларини етказиб берган.
FT Сербия президенти Александр Вучичнинг 800 миллион евро миқдоридаги тахмин ҳақиқатга яқин эканини айтган.
«Бу бизнинг иқтисодий тикланишимизнинг бир қисми ва биз учун муҳим. Ҳа, ўқ-дориларимизни экспорт қиламиз. Биз Украина ёки Россияга тўғридан тўғри экспорт қила олмаймиз... лекин америкаликлар, испанлар, чехлар ва бошқалар билан кўп алоқаларимиз бор. Охир оқибат, қурол экспорти ҳам уларнинг иши», - дея Вучич сўзларини келтиради газета.
«Менинг вазифам ўқ-дориларни қонуний йўл билан йўқ қилишимизни, уни сотишимизни таъминлаш... Халқимга ғамхўрлик қилишим керак, тамом. Айтишим мумкин бўлган нарса шу. Киев ва Москвада дўстларимиз бор. Булар бизнинг славян биродарларимиз», — дея қўшимча қилди Вучич.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter