Руминиядаги президентлик сайловларида Клаус Йоханнис ғолиб чиқди
Кеча Руминияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик. «Дойче Велле» хабарига кўра, иккинчи турда амалдаги президент Клаус Йоханнис ғолибликни қўлга киритган.
Сайловларнинг иккинчи босқичида 94,4 фоиз овозлар ҳисобланганидан сўнг 60 ёшли сиёсатчи 62,8 фоиз овоз тўплади ва рақиби — 37,2 фоиз овоз тўплаган Виорика Данчилэни ортда қолдирди.
Йоханнис партиясиз номзод саналади, илгари Миллий-либерал партия аъзоси бўлган.
Иккинчи тур арафасида ўз тарафдорлари қаршисида сўзга чиққан Йоханнис Руминияда бундан буён ҳам коррупцияга қарши кураш аёвсиз давом этишига ваъда берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter