Руслар оиласи ўлик ҳолда топилди
Россиядан Белградга кўчиб кетган эр-хотин ва уларнинг тўққиз ёшли фарзанди квартирада ўлик ҳолда топилди.
Сербия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Белград чеккасидаги Панcевода полиция квартирада эркак, аёл ва уларнинг фарзанди жасадини топган. Қичқириқни эшитган қўшнилар воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақирган.
Дастлабки тахминларга кўра, эркак ўз хотини ва боласини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Маҳаллий журналистларга кўра, оила ўтган йили Себрия пойтахти чеккасига кўчиб ўтган. Яқинда эса ўз квартирасини сотиб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter