Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самоада бош вазирни ҳукумат биносига киритишмади — у чодирда қасамёд қилишга мажбур бўлди

Самоада бош вазирни ҳукумат биносига киритишмади — у чодирда қасамёд қилишга мажбур бўлди

Фото: «Edition.cnn.com»

Самоа бош вазири этиб сайланган «Ягона ҳақиқий Худога эътиқод» (Faʻatuatua i le Atua Samoa ua Tasi, FAST) партияси раҳбари Фиаме Наоми Матафа ҳукумат биносидан қувиб чиқарилди ва уни чодирда қасамёд қилишга мажбур қилишди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Сиёсатчи сайланиши билан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш партияси (Human Rights Protection Party, HRPP) ва унинг раҳбари Туилаепа Саилеле Малиелегаои 40 йиллик ҳукмронлиги тугатилди.

24 май куни янги бош вазир ўз вазифасига киришиши ва қасамёд қабул қилиши режалаштирилганди. Бироқ собиқ бош вазир ҳокимиятни топширишдан бош тортиб, уни ҳукумат биносига киритмади. Натижада, Матафа кўчада, парламент ёнидаги чодирда қасамёд қилишга мажбур бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг