Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургдаги йирик омборда ёнғин содир бўлди (фото)

Санкт-Петербургдаги йирик омборда ёнғин содир бўлди (фото)

Санкт-Петербургдаги Wildberries омборхонаси мажмуасида 70 минг квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғинни ўчиришга 270 га яқин киши ва 57 та техника жалб қилинган. Прокуратура воқеа юзасидан текширув бошлади.

Баёнотда айтилишича, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Wildberries онлайн-ритейлери матбуот хизмати ушбу омбор компанияга тегишли эканлигини тасдиқлади. Шунингдек, улар сотувчиларга товар нархи учун компенсация берилишини қўшимча қилишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг