Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Уильям саройи яқинида аёлнинг мурдаси чиқди

Шаҳзода Уильям саройи яқинида аёлнинг мурдаси чиқди

Фото: «Home.1und1.de»

Британия полицияси шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон қароргоҳининг ёнида жойлашган Раунд манзарали ҳовузидан аёлнинг жасадини топишди. Бу ҳақда «Daily Mirror» газетаси хабар берди.

Дастлаб мурда ғойиб бўлган рассом Энделлион Гринга тегишли эканлиги айтилганди. Бироқ кейинчалик аниқланишича, Энделлион Гринга ҳеч нима қилмаган: у ҳаёт.

Айни вақтда полиция марҳумнинг шахсини ва юз берган воқеа тафсилотларини аниқлашга уриняпти. Расмийларнинг таъкидлашича, қотилликка гумон қилинмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг