Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шри-Ланкадаги портлашлар ҳақида 10 кун олдин огоҳлантириш бўлган эди

Шри-Ланкадаги портлашлар ҳақида 10 кун олдин огоҳлантириш бўлган эди

Фото: «Reuters»

Шри-Ланка ҳукумати бугун, католикларнинг пасха байрами вақтида черковлар ва меҳмонхоналарда бўлган портлашлар ташкилотчилари аниқланганини билдирди.

«Қайси диний экстремизмга мансуб бўлишларидан қатъий назар, биз уларни таъқиб қилишда давом этамиз. Биз уларга нисбатан чора-тадбирлар кўрамиз ва мамлакатда эркин ҳаракат қилишларига йўл қўймаймиз»,— дейди мудофаа вазири Руван Вийеварден.

Бироз вақт муқаддам Шри-Ланкадаги портлашлар National Thowheeth Jama'ath мусулмон радикаллари жамоаси томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинган эди. Полиция томонидан берилган маълумотларга қараганда, 10 кун муқаддам портлашлар ҳақида огоҳлантиришлар бўлган. Камида икки ҳолатда террорчи бино ичида ўзини портлатиб юборгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 апрел эрта тонгда Шри-Ланкада қаторасига 8 та портлаш бўлиб ўтди. Охирги маълумотларга қараганда 207 киши ҳалок бўлган ва 500 дан ортиқ инсонлар яраланган.

Ҳалок бўлганлар орасида 35 нафар хориж фуқароси бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг