Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцарияда янги АЭСлар қуришмоқчи

Швейцарияда янги АЭСлар қуришмоқчи

Лайбштадт АЭС, Швейцария.

Фото: Wikipedia

19-22 сентябр кунлари ўтказилган ижтимоий сўровга кўра, аксарият швейцарияликлар янги атом электр станциялари (АЭС) қурилишини исташмоқда.

Алп мамлакати аҳолисининг кўпчилиги янги АЭСлар қурилишини қўллаб-қувватлаш билан бирга, бу борадаги тақиқловни бекор қилиш керак деган фикрда.

Швейцария ҳукумати август ойи охиридаги баёнотида янги АЭСлар қурилишига қўйилган 2018 йил 1 январидан буён амал қилиб келаётган тақиқловни бекор қилиш ҳаракатида эканини маълум қилганди. Энергетика ва коммуникациялар федерал департаменти ядровий энергия тўғрисидаги қонунга ўзгартишни 2024 йил якунига қадар тақдим этмоқчи.

Маслаҳат учрашувлари эса 2025 йил март ойи охиригача давом этади, сўнгра тегишли ўзгартишлар парламент муҳокамасига киритилади.

Айни пайтда Швейцариянинг учта ҳудудида тўртта АЭС энергоблоки ишлаб турибди. Улар мамлакатдаги электр энергиясининг учдан бир қисмини ишлаб чиқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг