Сиднейда пичоқли қотил 6 кишининг умрига зомин бўлди
Австралияда эркак киши Сидней шаҳридаги савдо марказида одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар бор — CNN аниқлашича, 8 киши, жумладан, бир бола шифохонага ётқизилган.
Пичоқ билан қуролланган жиноятчини полициячилар отиб ўлдирган.
Полиция ушбу хунрезликка алоқадор бўлиши мумкин бўлган одамларни қидирмоқда. Террорчининг мақсади нима бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter