Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Скутердан йиқилган йигитнинг боши светофорга «қамалиб» қолди...

Скутердан йиқилган йигитнинг боши светофорга «қамалиб»  қолди...

Фото: Reddit

Хитойнинг Ченгду шаҳрида ноодатий йўл ҳаракати ҳодисаси рўй берди ва тезда ижтимоий тармоқларга тарқалди. Электр скутер ҳайдаб кетаётган йигит мувозанатни йўқотди ва вақтинча ўрнатилган (йўл таъмирланаётган бўлган) светофорга бориб урилди. Тасодифни қарангки, жабрланувчининг боши яшил чироқ ичига кириб кетди.

Қутқарувчилар ёрдамга етиб келишди, бироқ жабрланувчини «озод» қилиш қийин бўлди: улар қарийб 40 дақиқа давомида эҳтиёткорлик билан металл «қопқон»ни кесишди. Йигит чироқдан «озодлик»ка чиққач, касалхонага ётқизилган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши. Шифокорлар қалтис воқеа юз берганига қарамай, йигитнинг жароҳати енгил эканлигини таъкидлашмоқда.

Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кўплаб шарҳларга сабаб бўлди. Фойдаланувчиларнинг баъзилари жабрланувчи суперқаҳрамонни яшил чироққа ўхшатишса, бошқалари бундай бахтсиз ҳодисадан омон қолиш лотереяда ютиш каби камдан-кам омад эканлигини таъкидладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг