Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия бош вазири отиб кетилди

Словакия бош вазири отиб кетилди

Словакия бош вазири Роберт Фицога номаълум шахс ўқ узди, у шифохонага олиб кетилган, деб ёзди Aktuality.

Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Словакиянинг TAZ телеканали хабар беришича, Фицога тўрт марта ўқ узилган, битта ўқ унинг қорнига теккан.

Dennik N газетасининг ёзишича, Фицо Ҳандлова шаҳрида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишидан кейин омма олдига чиққанида оломон орасида унга қарата ўқ узилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бош вазир йиқилган, уни тезда машинада олиб кетишган. Ҳозирда Фицонинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Лекин сўнгги маълумотларга кўра, ўқ унинг танасига жиддий зарар етказган. 

Маълумотларга кўра, суиқасдни амалга оширган шахс 71 ёшда бўлиб, Левица шаҳрида яшаган. Айни дамда суиқасд сабаблари номаълум. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг