Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сноуденга Россия паспорти берилди

Сноуденга Россия паспорти берилди

Фото: Riafan

Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия паспортини олди. Бу ҳақда адвокат Анатолий Кучерена маълум қилди.

Унинг айтишича, яқинда Сноуден билан кўришган, унинг ишлари яхши.

«Ҳа, олди», — деб жавоб берди адвокат журналистнинг тегишли саволига. РИА Новости хабар беришича, Сноуден қасамёд қилган.

Адвокат, шунингдек, Сноуденнинг хотини ҳозир Россия паспорти олиш учун «ариза топшириш жараёнида» эканини қўшимча қилди.

Маълумот учун: АҚШ ва Британия махсус хизматларининг махфий маълумотларини очиқлагани боис 2013 йилдан таъқибга тушган Сноуденга кейинчалик Россия бошпана берган эди. 2014 йилда у Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлди, фуқаролик олиш истагини билдирди. Россияда яшаб туриб уйланди, ўғли шу ерда туғилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг