Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ президентга белгиланган қамоқ жазосидан 10 йили олиб ташланди, бироқ...

Собиқ президентга белгиланган қамоқ жазосидан 10 йили олиб ташланди, бироқ...

Фото: ТАСС

Сеул суди Корея Республикаси собиқ президенти Пак Кин Хенинг қамоқ муддатини 30 йилдан 20 йилга қисқартирди. Бу ҳақда KBS хабар берди.

Берилган маълумотга кўра, собиқ сиёсатчи пора олгани учун 15 йил, ҳукумат мансабини суиистеъмол қилгани учун 5 йил жазони ўтайди. Бундан ташқари, 15 миллион доллар жарима тўлайди.

Ўтган йил июль ойида ҳам Сеул суди собиқ президентнинг жазо муддатини қисқартирганди.

Эслатиб ўтамиз, Пак Кин Хе 2017 йил март ойининг охирида қўлга олинган эди. Унга коррупция, ўз мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва давлат сирларини ошкор қилиш айби қўйилганди. Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент учун 30 йиллик қамоқ жазоси ва 118,5 миллиард вон (тахминан 95 миллион доллар) жарима талаб қилганди.

P.S.: Пак Кин Хе ҳозир 68 ёшда, муддат тенг ярмига қисқартирилиши ҳам унга камлик қилиши мумкин...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг