Собиқ вазир ўн беш йилдан сўнг ватанига қайтгач қамоққа олинди
15 йиллик қочқинликдан сўнг ватанига қайтган Таиланднинг собиқ бош вазири Таксин Чинават тўғридан-тўғри аэропортда ҳибсга олиниб, Олий судга кузатиб қўйилди ва саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
74 ёшли Чинават 2001-2006 йилларда Таиланд ҳукуматини бошқарган, шунингдек у Aнглиянинг «Манчестер Сити» футбол клубининг собиқ эгаси бўлган миллиардердир.
2006 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилган ва кўп ўтмай мамлакатни тарк этган.
Собиқ бош вазир ўз ватанида янги ҳукумат томонидан бир қанча моддалар, жумладан, коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича сиртдан қамоққа ҳукм қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter