Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазиридан ўлимдан кейинги донорлик ҳақида сўрашди

Соғлиқни сақлаш вазиридан ўлимдан кейинги донорлик ҳақида сўрашди

Қозоғистоннинг prosud.kz. нашри ёзишича, Сенат йўлагидаги норасмий мулоқотда журналистлар Соғлиқни сақлаш вазири Акмал Альназаровга Қозоғистонда ўлимдан кейинги мажбурий донорликни йўлга қўйиш мумкинми, деб савол беришган.

Журналистлар бугунда органларни кўчириш амалиётини минглаб қозоғистонликлар кутаётганини таъкидлашди. Аммо одамлар донорликни кўп ҳам хоҳлашавермайди. Шу сабабли Қозоғистонда  бу жараённи мажбурий қилиш режаси борми, дея қизиқишди.

–  Аслида қонунчилигимизда Қозоғистонда ўлимдан кейинги донорлик ҳақида айтилган. Эҳтимол, уни такомиллаштириш керакдир. Лекин, бу жараён фақат қонунчилик билан боғлиқ эмас. Бу ерда аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига ишончи муҳимроқ, –  деди Акмал Альназаров.

Унинг айтишича, ўлимдан кейинги донорлик амалиёти ривожланишига аҳоли тайёр бўлиши керак. Бунинг учун эса тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг