Суданда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
Судан қуролли кучлари мамлакатда давлат тўнтариши уюштиришни режалаштирган юқори лавозимли ҳарбийларни қўлга олди. Бу ҳақда «Regnum» агентлиги «Anadolu Ajansi» маълумоти асосида хабар берди.
«Ҳибсга олиш кампаниясига кўра, мамлакатнинг икки нафар собиқ ҳарбий етакчиси ҳибсга олинди», — деди махсус амалиёт тафсилотларини ва ўзининг кимлигини очиқламаган манба.
2019 йилнинг 11 апрель куни Суданда ҳарбий тўнтариш амалга оширилиб, мамлакат президенти Умар ал-Башир ҳукумати ағдарилгани ҳақида хабар бергандик. Айни пайтда Судан муваққат Ҳарбий кенгаш томонидан бошқарилмоқда.
Мамлакатда норозилик акциялари давом этяпти — халқ ҳукумат фуқаролик мухолифати қўлига топширилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter