Суданда олтин кони ўпирилиши оқибатида 67 киши ҳалок бўлди
Судан жанубида олтин кони ўпирилиши оқибатида 67 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sudan Tribune хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 15 сентябр куни Ғарбий Кордофандаги Ал-Наҳуд шаҳри яқинида жойлашган «Ал-Зараа» конида юз берган. Тўсатдан тоғ жинслари силжиб, ер ости йўлакларини бирин-кетин тўсиб қўйган.
Қутқарув ишлари 16 сентябрга ўтар кечаси тун бўйи давом этди.
Ҳодисадан омон қолган кончилардан бири Хайр ал-Сайид Жабаранинг айтишича, ер остида яна қанча одам қолганини ҳеч ким аниқ билмайди. Унинг ўзи ҳам бошқа ҳамкасблари билан бирга шерикларини қутқариш амалиётида бевосита қатнашди.
Тупроқ остида қолиб кетган бошқа кончиларнинг тирик қолиш имконияти соат сайин камайиб бормоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter